Ўзбекистон | 15:21 / 13.06.2025
1474
1 дақиқада ўқилади

Лондонда "Ўзбекистон ҳуқуқ куни" бизнес-форуми ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг Albertson Solicitors халқаро юридик компанияси бошқарувчи ҳамкори Наги Идрис билан учрашди.

2021 йилда ташкил этилган Albertson Solicitors бош қароргоҳи Лондонда бўлиб, компания хусусий шахслар, корпоратив мижозлар ва давлатлар учун юқори сифатли ҳуқуқий хизматларни тақдим этади.

Суҳбат давомида Наги Идрис Albertson Solicitors компанияси Ўзбекистондаги иқтисодий ва ҳуқуқий жараёнларда иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва чет эл сармоядорларига маслаҳат хизматлари кўрсатиш орқали мамлакатнинг халқаро нуфузини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдирди.

Albertson Solicitors компанияси билан ҳамкорликда Буюк Британияда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва инвестициявий имкониятлари, мамлакатимизда олиб борилаётган демократик жараёнларни янада кенг тарғиб қилиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Хусусан, Albertson Solicitors компанияси шу йил 26 июн куни Лондонда "Ўзбекистон ҳуқуқ куни" (Uzbek Law Day) бизнес-форумини ташкил этишда амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид