Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маскат ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади
Уммонлик машҳур саёҳатчи Носир ал-Ниъманий ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 1 июндан эътиборан Уммон фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз режим жорий этилганига бағишланган видеони жойлаштирди.
"Ўзбекистон президенти Уммон фуқаролари учун ушбу мамлакатга 30 кунлик визасиз кириш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади. Ушбу фармон талаблари шу йилнинг 1 июнидан амалга киритилди ва у Ўзбекистонни зиёрат қилмоқчи бўлган уммонликлар учун янги имкониятларни очади", – дейилади манбада.
Уммонлик саёҳатчи Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган мамлакат эканини, юртимиз ўзининг бой сайёҳлик салоҳияти, маданий мероси, ноёб табиати ва географик хилма-хиллиги билан машҳурлигини алоҳида урғулаган. Қайд этилганидек, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива каби шаҳарлар кўп асрлик тарихга эга бўлиб, ислом цивилизациясининг дурдоналари ҳисобланади.
"Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Уммон тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондан гўшт, дон, мевалар, сабзавотлар ва турли маҳсулотларни Уммонга экспорт қилиш имкониятлари кенгайяпти. 1 июндан бошлаб ушбу янгилик расман кучга кирди. Яқин келажакда Маскат ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов ҳам йўлга қўйилади", – дея қайд этади Носир ал-Ниъманий.
Мавзуга оид
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
23:09 / 21.05.2026