Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди
Йўл четидаги икки нафар мактаб ўқувчисини кўрмасдан, тезликни оширган ҳайдовчи уларнинг ўлимига сабаб бўлган.
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган 24 ёшли ҳайдовчи узоқ муддатга қамалди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, йигит отасининг машинасида Пахтобод - Янгиобод йўли бўйлаб ҳаракатланаётганда олдиндаги машинадан қочиш учун тезликни меъёрдан оширган ва рулни кескин бурган, оқибатда йўл четидаги 2 болани уриб юборган. Мактаб ўқувчилари вафот этган.
Судда жабрланувчининг қонуний вакиллари айбланувчига энг оғир жазо сўраган.
Суд ҳукми билан 24 ёшли ҳайдовчи 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026