Ўзбекистон | 11:25 / 16.06.2025
4260
1 дақиқада ўқилади

“Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб, аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб, аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади. 

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид