Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги хусусий боғчада икки яшар бола ток уришидан вафот этди
Фожиа боғча тарбиячиси болаларни қаровсиз қолдиргани оқибатида юз берган.
Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида бахтсиз ҳодиса юз берди.
Бухоро вилояти прокуратураси хабарига кўра, 28 март куни 2 яшар бола электр токи уриши оқибатида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан иш қўзғатилган.
Дастлабки терговда аниқланишича, боғча тарбиячиси М.Д. тарбияланувчиларни қаровсиз қолдиргани оқибатида фожиа юз берган.
«М.Д. вазифасига ёши ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш каби касбий мажбуриятлар кириши белгиланган бўлсада, ўз касбига нисбатан бепарво ҳамда ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани ва ўзига бириктирилган гуруҳда тарбияланувчиларни қаровсиз қолдиргани аниқланди ҳамда натижасига кўра мазкур жиноят иши 18 июн куни мазмунан кўриш учун суд муҳокамасига юборилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026