Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади
Хавфли атмосфера ҳодисаси туфайли Тошкент аэропорти фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилди.
Тошкент аэропортида шамол йўналишининг кескин ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, бир нечта рейслар захира аэропортларига йўналтирилган:
- “Qanot Sharq” авиакомпаниясининг Камран - Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (қўниш 16:35 да);
- “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY-9732 Махачқалъа - Тошкент йўналиши бўйича (қўниш соат 16:42);
- “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича HY-424 (қўниш 16:51) Самарқанддаги захира аэродромига йўналтирилди.
Шунингдек, “Air Astana” авиакомпаниясининг Остона - Тошкент йўналишидаги KS-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга қўнди.
Таъкидланишича, маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашди, Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга қайтади.
Шуни таъкидлаш жоизки, шамол силжиши - бу қисқа масофа давомида шамолнинг йўналиши ёки тезлиги кескин ўзгарадиган ҳолат. У горизонтал ёки вертикал бўлиши мумкин ва самолётга горизонтал парвоз, кўтарилиш ёки қўниш пайтида жиддий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026