Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Ҳаво шарида ёнғин бошлангач, учувчи уни пастга туширган ва одамларга сакрашни буюрган, аммо барча сакрашга улгурмаган ва уларни шар яна юқорига олиб кетган, кўп ўтмай ёнғин туфайли у ерга қулаган.
Бразилиянинг Прая Гранде шаҳрида ҳаво шари қулаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Санта-Катарина штати губернатори Жоржино Мелло.
Шар саватида жами 21 киши бўлган. Улардан 13 нафари, жумладан учувчи омон қолган, бедарак йўқолганлар йўқ, деб хабар берди штат ҳукумати матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ҳаво шари саватидаги ёндиргич туфайли бошланган. Ҳодиса содир бўлган вақтда минтақада ҳаво очиқ эди.
Маълум қилинишича, ҳаво шари тиббиёт маркази яқинида қулаган.
«Учувчининг сўзларига кўра, сават ичида ёнғин бошланган, у аппаратни фавқулодда тушира бошлаган ва шар ерга жуда яқин келганда одамларга сакрашни буюрган», – деди воқеа жойига етиб келган журналистларга Прая-Гранде полицияси зобити Тиаго Луис Лемос.
«Йўловчилар сакрашни бошлаган, аммо баъзилари бунга улгурмаган. Аланга кучайиб, шар яна юқорига кўтарилиб кетган. Кейинроқ у шокиласи йўқолгани сабабли қулаб тушган», – дея қўшимча қилди полиция вакили.

Жабрланган 13 киши яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Губернатор Мелло ўз ихтиёридаги барча ресурслар жабрланганларга ёрдам бериш ва ҳалок бўлганларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилганини таъкидлаган.
«Биз мотамдамиз, содир бўлган воқеа – фожиа, – деди у. – Нима учун бундай бўлганини аниқлаймиз. Аммо ҳозир энг муҳими – одамлар ва оилаларга етиб бориш учун қўлимиздан келганини қилиш».
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Х платформасида «қурбонларнинг оилалари билан бирдамлиги»ни билдирган.
Унинг ишонтиришича, федерал ҳукумат ҳар қандай ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий ҳокимият билан яқиндан ишламоқда.
Прая Гранде Санта-Катарина штатининг жанубида жойлашган бўлиб, машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. Шаҳар ҳавода саёҳатга оид кўнгилочар машғулотлари билан машҳур.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026