Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди
Эрон «ҳозирги хавфли шароитда» Россия билан маслаҳатлашувларга катта аҳамият беради, деди Москвага ташриф билан келган Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи.
«Ҳозирги янги хавфли шароитда, дунё тартиби ҳақиқатда таҳдид остида бўлган бир пайтда, бизнинг Россия билан маслаҳатлашувларимиз, албатта, катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин», деди вазир Эрон давлат телерадиокомпанияси эфирида.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ва Москва «бир-бири билан позицияларни мувофиқлаштиришга ҳаракат қилмоқда», мамлакатлар «умумий ташвишлар ва умумий рақибларга эга».
Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумларини қоралагани учун Москвага миннатдорчилик билдирди. «Американинг ҳужуми бу тажовуздир, уни сўзсиз қоралаш керак», деди у.
Аббос Арағчи ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашув 23 июн, душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган, унда, вазирнинг сўзларига кўра, «умумий [Россия ва Эронга] таҳдидларга қарши қандай курашиш» масаласи муҳокама қилинади.
Москвага сафари олдидан Аббос Арағчи АҚШ Эрон ядровий иншоотларини ўққа тутиш билан қизил чизиқни кесиб ўтганини айтди. Унга кўра, Доналд Трамп нафақат Эронга хиёнат қилган, балки америкаликларни ҳам алдаган.
Мавзуга оид
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон музокаралари қандай кетяпти?
17:48 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон якшанба куниёқ келишув меморандумини имзолаши кутилмоқда – ОАВ
08:34 / 12.06.2026