Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Жиззах шаҳрида яшовчи Х.Н. фуқаро С.I.га Шароф Рашидов туманидаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган 8 сотих бўш ерни унинг номига ўтказиб бериш ва шаҳар кадастрлар палатасидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига 130 млн сўм олган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда Х.Н.га нисбатан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шароф Рашидов туманида яшовчи Ҳ.А. давлат захирасидаги 0,6 гектар ер майдонини Жиззах шаҳрида яшовчи Э.З.га 48 млн сўмга сотган вақти ушланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 14.07.2026
Хорижлик инвесторларнинг ер «сотиб олиши»: хавотирлар ва ҳуқуқий кафолат ҳақида
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026