Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Ҳукумат қарори билан “Энг намунали яшил туризм объекти” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида "Энг намунали яшил туризм объекти" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.
Танлов ҳар йили сентябр - ноябр ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
- ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
- республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.
Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:
1-ўрин - БҲМнинг 150 баравари;
2-ўрин - БҲМнинг 100 баравари;
3-ўрин - БҲМнинг 50 баравари.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026