Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамасининг «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан тоғли ва чўл ҳудудларда тадбиркорлик субъектларининг зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом, шунингдек улар ташкил қилинадиган туман ва шаҳарлар рўйхати тасдиқланди.
Белгилангани бўйича, бир марталик субсидия миқдори:
тоғли ва чўл ҳудудларда умумий масофаси 200 метрдан кам бўлмаган зиплайн экстремал туризм мажмуасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 100 миллион сўм ажратилади;
тоғли ва чўл ҳудудларда 150 кв метрдан кам бўлмаган майдондаги тайпарк экстремал туризм мажмуасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 80 миллион сўм ажратилади.
Субсидия олиш учун тадбиркор Туризм қўмитасига ёзма ёки электрон ариза тақдим этиши керак. Келиб тушган аризалар комиссия томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида коллегиал тарзда кўриб чиқилади.
Субсидия Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади ва зиплайн ҳамда тайпарк экстремал туризм мажмуалари фойдаланишга топширилгандан кейин берилади.
Маълумот учун: зиплайн — махсус мослама ёрдамида пўлат арқон бўйлаб ердан узилган ҳолда пастга тушиш кўнгилочар мажмуаи. Канатли парк ёки тайпарк — икки метрдан ортиқ баландликда жойлашган аттракционлар мажмуаи бўлиб, унда ҳар ким ўзини алпинистдек ҳис қилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026