Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужумини «жуда заиф» деб атади
АҚШ президенти Теҳронга АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд базасига ҳужум ҳақида эрта огоҳлантиргани учун миннатдорчилик билдирди ва Эрон ва Исроилни тинчликка чақирди.
Эрон АҚШнинг ўз ядровий иншоотларини йўқ қилишига «жуда заиф жавоб» берди. Бу жавоб Вашингтон томонидан кутилган эди ва у «жуда самарали» қайтарилди. Америка президенти Доналд Трамп шу сўзлар билан 23 июн, душанба оқшомида Truth Social ижтимоий тармоғида Ислом Республикасининг Қатардаги АҚШнинг Ал-Удейд авиабазасига уюштирган ҳужумига изоҳ берди.
Трампнинг сўзларига кўра, базага 14 та ракета учирилган: улардан 13 таси уриб туширилган, яна бири ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан «ўтказиб юборилган», чунки у «хавфсиз йўналишда» учган.
«Бирорта америкалик жабрланмагани ва деярли ҳеч қандай зарар кўрмагани ҳақида хабар беришдан мамнунман», — дея қўшимча қилди Трамп. Шу билан бирга, у Эронга ҳужум ҳақида эрта огоҳлантиргани учун миннатдорчилик билдирди. «Балки Эрон минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатлик сари интилиши мумкиндир ва мен Исроилни ҳам шундай қилишга ундашдан хурсандман», деди АҚШ президенти.
Айни пайтда, Қатар Эроннинг ҳаракатларини изоҳлар экан, Ислом Республикасининг амирлик ҳудудида жойлашган АҚШ базасига ҳужумига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирди. «Икки давлат (Эрон ва Қатар) ва икки халқ ўртасида чуқур алоқалар мавжуд, бироқ ҳужум, албатта, ҳақиқий учрашув ва аниқ позицияни талаб қилади», — дея Қатар ТИВ матбуот котиби Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорий сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.
Аввалроқ у Қатар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими Ислом Республикасининг «ҳужумини муваффақиятли қайтаргани» ва Эрон ракеталарини тутиб олганини маълум қилганди.
Ўз навбатида, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Telegramʼда Теҳроннинг Қатардаги АҚШнинг Ал-Удейд базасига ҳужуми «АҚШнинг Эрон ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига қарши тажовузкорлигига жавоб» эканини таъкидлади.
Хабар эълон қилинган вақтга келиб Қатар Эроннинг АҚШ базасига ҳужуми ортидан ёпилган ҳаво ҳудудини очган.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026