Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди
Блогерга маъмурий баённома расмийлаштирилди, тимсоҳ эса ҳайвонот боғига топширилди.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда блогер уйида Нил тимсоҳини сақлаётгани акс этган видеолар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўрганиш олиб борилганини маълум қилди.
Ўтказилган рейд давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш манзилида бир бош Нил тимсоҳини сақлаётганлиги аниқланган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92−1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун суд органларига юборилган.

Тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сон қарорига асосан, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларида фойдаланиш тақиқланган.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025