Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар берилади
Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилади.
«Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш» концепциясига кўра, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қуйидаги ваколатлар берилади, жумладан:
- давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;
- дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;
- йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.
Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилади.
Шунингдек, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ҳамда Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, «E-Kengash» электрон платформаси «қулайлик – соддалик – хавфсизлик» тамойили асосида доимий такомиллаштириб борилади.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025