Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Йирик шаҳарлардан бирида пилот лойиҳа амалга оширилади ва у келажакда кенгайтирилади.
Фото: Туризм қўмитаси
Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Лондонда Bolt компаниясининг ҳамкор бозорлар бўйича глобал директори Герт-Ян Кистемакер билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда Bolt платформасини ишга тушириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, такси, озиқ-овқат ва юк етказиб бериш, электросамокатлар хизмати каби йўналишларни ўз ичига олган платформа маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиши қайд этилди.
Томонлар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидан бирида пилот лойиҳани амалга ошириш ва уни келажакда кенгайтиришга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
13:59
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 10,7 млн турист ташриф буюрди
19:38 / 24.12.2025
Абдулазиз Аққулов туризм қўмитасига қайтди
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:17 / 17.12.2025