Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Детройтда вертолётдан пул сочилди
Бу бадавлат марҳумнинг сўнгги истаги экани таъкидланмоқда.
Фото: Видеодан кадр
АҚШ Детройт шаҳрида вертолётдан одамлар устига пул сочилди.
Detroit News хабарига кўра, бу бир кун олдин вафот этган маҳаллий автоювиш шохобчаси эгасининг сўнгги истаги бўлган.
«Пул ёмғири» пайтида яқин атрофдаги автомагистрал бўйлаб ҳаракатланаётган кўплаб ҳайдовчилар тўхтаб, пиёдалар қатори пулларни ушлаб олишга ҳаракат қилган.
Гувоҳларнинг айтишича, тартибсизликка қарамай, вазият тинч ўтган. Тахминан ярим соатдан кейин воқеа жойига етиб келган полиция йўлнинг бир қисмини тўсиб қўйган.
Вертолётдан қанча миқдорда пул сочилгани маълум эмас, гувоҳлар минглаб доллар ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
08:30
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
08:49 / 21.05.2026
Исроил вазирининг видеоси ЕИ ва АҚШ танқидига учради
22:52 / 20.05.2026
АҚШ Раул Кастрога сиртдан жиноий айблов эълон қилди
20:14 / 20.05.2026