Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғиждувонда болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан кетди
Ҳолатни Бухоро вилояти ММТБ ўрганиб, тарбиячи меҳнат мажбуриятларини қўпол бузганини аниқлаган. Шунга мувофиқ у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Kun.uz'да Ғиждувон туманидаги 53-сонли МТТда болалар калтакланганига оид хабар эълон қилингач, Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, тарбиячи меҳнат мажбуриятларини қўпол бузгани сабаб у билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг 30 июндаги тегишли буйруғи билан бекор қилинган.
Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бу ҳолатни юзага келтирган сабаблар ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
16:19 / 10.04.2026
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
17:30 / 06.04.2026