Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаж мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида сурункали касаллиги бўлган 4 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди. Шунингдек, Ҳажга ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ватандош ҳам ушбу мамлакатда оламдан ўтди, дея хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
Фото: "Дунё" АА
Қайд этилишича, Ўзбекистон расмийлари Ҳажга йўл олган ватандошларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратиб, барча зарур чораларни кўрган.
Ҳаж ибодати тугаганидан кейин Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.
Умуман, Ҳаж-2025 мавсумида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожи Ҳаж амалларини адо этди.
Уларнинг Саудия Арабистонига келиши 13 майдан бошланиб, 30 майга қадар давом этди. Ҳаж ибодатлари тугаганидан сўнг ватанга қайтишлари эса 12 июндан бошланиб, сўнгги гуруҳ 29 июнда Ўзбекистонга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026