Ўзбекистон | 20:53 / 01.07.2025
1622
1 дақиқада ўқилади

«Университет – лаборатория – корхона – вазирлик» экотизими жорий этилади

Экотизим доирасида ҳар йили ҳамкорлик қилаётган қурилиш саноати корхоналаридан илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича буюртмалар қабул қилинади.

«Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолиятида таълим тизими самарадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан «Университет – лаборатория – корхона – вазирлик» экотизими жорий этилади.

Экотизим доирасида ҳар йили:

- ҳамкорлик қилаётган қурилиш саноати корхоналаридан илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича буюртмалар қабул қилинади;

- талабалар, магистрантлар, илмий изланувчилар ўртасида «Энг яхши 20 та ғоя» танлови эълон қилиниб, саралаб олинади;

- ғолиб лойиҳалар бўйича лабораторияларда тадқиқотлар ўтказилиши таъминланади.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси амалиётга жорий этилган илмий тадқиқотлар муаллифларини БҲМ 35 баравари миқдорида молиявий рағбатлантиради.

2025 йил 1 сентябрдан давлат олий таълим ташкилотларининг архитектура ва қурилиш йўналишидаги барча лабораториялари фаолияти Университет томонидан «UniLab» платформаси орқали мувофиқлаштириб борилади.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид