Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Россиянинг «соядаги флоти»га қарши кураш чораларини кучайтирди
1 июлдан бошлаб Германия ҳудудий сувлари орқали ўтаётган танкерлар нефт тўкилишидан келиб чиқадиган зарарни қоплаш учун суғуртага эга бўлиши керак.
Россия Федерациясининг Болтиқ денгизидаги «соядаги флоти»га қарши кураш доирасида Германия ўз ҳудудий сувлари орқали ўтаётган танкерлардан нефт билан ифлосланишдан кўрилган зарарни қоплаш учун суғурта бўлишини талаб қила бошлади, дея хабар бермоқда Германия ТИВ сайти.
Чекловлар Фемарн ороли шарқидан ҳаракатланаётган танкерларга қаратилган, дейилади Германия ташқи ишлар вазирлиги матбуот-релизида. Агар қонунбузарликлар аниқланса, кемалар кучайтирилган мониторингдан тортиб, санкциялар реестрига киритишгача бўлган чекловларга дучор бўлади. Бугунги кунга қадар ЕИнинг Россия «соядаги флоти»нинг 342 та кемасига нисбатан чеклов чоралари қўлланмоқда.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефулнинг сўзларига кўра, янги назорат чоралари Германиянинг минтақадаги ҳамкорлари билан мувофиқлаштиришни кучайтиради. «Бизнинг мақсадимиз аниқ: Россиянинг «соядаги флоти»га босимни оширмоқдамиз ва Болтиқ денгизи экотизимини ҳимоя қилмоқдамиз», деди Вадефул.
24 май куни Финландия мудофаа вазири Антти Хяккянен Yle телеканалидаги дастурида Россия Финландия кўрфази орқали ўтаётган «соядаги флот» танкерларини ҳарбий кузатув билан таъминлай бошлаганини маълум қилди. Бир кун аввал, 23 май куни Финландия Мудофаа вазирлиги Россиянинг икки ҳарбий самолёти Порвоо қирғоқлари яқинида мамлакат ҳаво ҳудудини бузганлиги ҳақида хабар берган эди.
Россиянинг Болтиқ денгизидаги фаоллиги сезиларли даражада ошди, бу минтақадаги кескинликни кучайтирмоқда, деди Хяккянен ўша пайтда журналистларга. Бироқ, Россия ҳозирда Финландиянинг ўзига таҳдид солмайди, дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026