Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
«Водий—Тошкент» йўналишида ҳаракатланган IVECO русумли юк машинасида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 2 июл куни соат 20:55 да «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига довондан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобил йўлининг «Водий—Тошкент» йўналишида ҳаракатланган IVECO русумли юк машинасида ёнғин бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси экипажлари воқеа жойига етиб борган ва ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
«Қамчиқ довонида автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
10:01 / 06.01.2026
Tashkent City ҳудудида контейнер ёниб кетди
15:42 / 05.01.2026
Швейцария курортидаги ёнғин: яна 16 қурбоннинг шахси аниқланди
09:31 / 05.01.2026