Жаҳон | 08:50 / 03.07.2025
2561
1 дақиқада ўқилади

Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди

Ой давомида энг юқори ҳарорат 30 июн куни қайд этилган — 37,9 даража.

Фото: РИА Новости

Испаниянинг шарқий қисмидаги Барселона шаҳрида сўнгги 100 йил ичида энг иссиқ июн ойи қайд этилди.

Испания метеорология институти (AEMET) Барселонада 1914 йилда ҳарорат қайдномалари юритила бошланганидан бери энг иссиқ июн ойи қайд этилганини эълон қилди.

Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг июн ойида ўртача ҳарорат 26 даражага этган бўлса, аввалги энг иссиқ июн 2003 йилда кузатилган - 25,6 даража.

Ой давомида энг юқори ҳарорат 30 июн куни қайд этилган — 37,9 даража.

Европанинг кўплаб шаҳарлари жазирама иссиқ ҳарорат таъсирида бўлиб турибди. Италия, Германия, Белгия ва Франция кучли жазирамага қарши турли чоралар кўрмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид