Жамият | 23:33 / 03.07.2025
4700
1 дақиқада ўқилади

Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган ушбу Ўзбекистон фуқароси апрел ойида ҳибсга олинган. Бош прокуратура илтимосномаси асосида у Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига топширилди.

Фото: INTERPOL

Интерпол Маскат Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида Ўмондан Ўзбекистонга одам савдосида айбланаётган фуқаро экстрадиция қилинди.

Қайд этилишича, ушбу фуқаро халқаро қидирувда бўлган. Интерпол каналлари орқали қидирувдаги шахснинг Ўмон ҳудудида экани аниқланган. У жорий йилнинг апрель ойида ушбу мамлакатда ҳибсга олинган.

Ташриф давомида олиб борилган музокаралар ва ўрнатилган икки томонлама алоқалар туфайли Ўзбекистон Бош прокуратурасининг айбланувчини топшириш тўғрисидаги илтимосномасини амалда бажариш бўйича келишувга эришилган.

Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда қидирувда бўлган шахс Интерпол Миллий марказий бюроси ва республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, май охирларида Тошкент Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларининг ҳамроҳлигида Ўмондан Ўзбекистонга икки нафар жиноятчи аёл экстрадиция қилинган эди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид