Ўзбекистон | 21:25 / 03.07.2025
5424
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ерга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу ерга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келган.

Ағдам шаҳри Озарбойжоннинг ғарбий қисмида, Қорабоғ туманида жойлашган. 2021 йилдан бошлаб шаҳар инфратузилмаси фаол тикланмоқда: янги мактаблар, болалар боғчалари, уй-жойлар, маъмурий бинолар қурилмоқда.

«Иморат» мажмуасида Қорабоғ хонлиги асосчиси Паноҳ Алихоннинг саройи ва мақбараси жойлашган. 2024 йилда мажмуа реставрация ишлари ва археологик тадқиқотлардан сўнг қайта очилган.

Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.

Етакчилар мажмуада яратилган шароитлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Меҳмонлар эътиборига Озарбойжон Қорабоғининг бой маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги «Зафар» номли маданий дастур тақдим этилган.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид