Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Озарбойжоннинг Фузулий шаҳрига борди
Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бу шаҳар азалдан Қорабоғнинг «жанубий дарвозаси» ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга давлат ташрифи доирасида Фузулий шаҳрига борди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбойжон маданият вазири Одил Керимли ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шаҳар буюк Озарбойжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий номи билан аталган. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бу шаҳар азалдан Қорабоғнинг «жанубий дарвозаси» ҳисобланади.
2020 йилдан бошлаб Фузулий тумани ва шаҳрида кенг кўламли қайта тиклаш дастури амалга оширилмоқда. 2021 йилда фойдаланишга топширилган Фузулий аэропорти барпо этилган муҳим объектлардан бири бўлди. Шаҳарда, шунингдек, замонавий турар жой мажмуалари, тиббиёт ва таълим муассасалари, инфратузилма объектлари қад ростлади, янгилари қурилмоқда.
2023 йил август ойида икки мамлакат етакчилари шаҳарда Ўзбекистон президенти ташаббуси билан биродар халқлар ўртасидаги мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида қурилган Мирзо Улуғбек номидаги замонавий мактабни очган эди.
Мавзуга оид
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025