Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда оқсим касаллиги тарқалди
Барча чорва бозорлари вақтинча ёпилди, эпидемиологик хавфли ҳудудларда карантин жорий қилинди.
Туркияда ҳайвонлар орасида ўта хавфли оқсим касаллиги эпидемияси қайд этилди, деб хабар берди Ihlas Haber.
Қайд қилинишича, Қурбон ҳайити нишонлангандан сўнг, ҳайвонлар орасида касаллик ҳолатлари кескин ошган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатнинг 81 вилоятига фавқулодда хабарнома юборган. Оқибатда Туркия барча чорва бозорларини вақтинча ёпиб, эпидемиологик хавфли ҳудудларда карантин жорий қилган.
Оқсим эпидемияси сайёҳлар учун янги огоҳлантиришларга сабаб бўлди.
Оқсим – туёқли ҳайвонларнинг (қорамол, қўй, эчки, чўчқа) ўткир ва ўта юқумли вирусли касаллигидир. Унга пикорнавирус сабаб бўлади.
Юқумли касалликлар бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, оқсим касаллиги вируси одамдан одамга юқмайди. Инфекциянинг асосий тарқалиш йўли касал ҳайвон билан алоқа қилиш ёки хом сут ва қайта ишланмаган гўштни истеъмол қилишдир. Шу билан бирга, вирус иссиқлик билан ишлов бериш ва ултрабинафша нурлар таъсирида тезда йўқ қилинади.
Касаллик профилактикаси – ҳайвонларни эмлаш, карантин ва дезинфекция ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026