Ўзбекистон | 07:51 / 04.07.2025
1615
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистон ОТМлари учун инглиз тилидаги илмий адабиётларни тақдим этди

Малайзия Ўзбекистон олий таълим муассасалари учун инглиз тилидаги илмий адабиётларни беғараз тақдим қилди.

Фото: Дунё

Малайзиянинг етакчи олий таълим муассасалари Ўзбекистонга қиймати 20 минг АҚШ долларига тенг бўлган инглиз тилидаги ўқув ва илмий адабиётлар кўринишидаги техник кўмакни тақдим этди.

Ўзбекистон элчихонаси ва Малайзиянинг МАРА технология университети ўртасида музокаралар ўтказилган.

Унинг натижасида эришилган келишувга мувофиқ, 500 га яқин, жумладан, муҳандислик, тиббиёт, молия-иқтисод, кимё-биология, математика ва компютер технологиялари каби йўналишларга оид инглиз тилидаги адабиётлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси кўмагида Ўзбекистонга юборилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид