Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқова сув тизимини бошқариш соҳасида инновацион ечимлар жорий этилади
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари HESCO Maritime & Water компанияси бошқарув директори Реза Ардестани ва ушбу компаниянинг Қоҳира филиали лойиҳа менежери Муҳаммад Абдулворис билан учрашув ўтказди.
Денгиз ташувлари ва турли сув лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланувчи мазкур компания Испанияда рўйхатдан ўтган ва асосан Кўрфаз араб давлатларида фаолият юритади.
Суҳбат аввалида компаниянинг Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш йўналишидаги лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди. Бўлажак ҳамкорлик сув ресурсларини самарали бошқариш, замонавий ва илғор технологияларни жалб этиш ва аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида янги имкониятлар очиши таъкидланди.
Компания вакиллари оқова сув тизимларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада инновацион ечимларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда компания ва мамлакатдаги манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:05 / 29.09.2025
"Ўзсувтаъминот" Бўзсувга оқизилаётган рангли оқова сувлар бўйича муносабат билдирди
08:30 / 06.08.2025
Ўзбекистонда оқова сувларни қайта ишлашда Британия технологиялари жорий этилади
20:44 / 07.07.2025
Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди
16:54 / 22.02.2024