Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда оқова сувни қайта ишлаш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мазкур компаниянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этиши хусусида фикр алмашилди.

Cambi Group оқова сувларни ва органик чиқиндиларни биогаз ҳамда юқори сифатли биоўғитларга айлантириш имконини берувчи махсус технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.