Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш тартиби тасдиқланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг «Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.
Дастлабки қарорни олиш учун манфаатдор шахс эркин муомалага чиқариш (импорт), вақтинча олиб кириш ва экспорт божхона режимларига божхона юк декларациясини тақдим этишдан олдин божхона органларига мурожаат қилади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Божхона имтиёзларини қўллашни назарда тутувчи НҲҲ бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг тушунтиришлари ёки расмий шарҳини олиш зарурияти мавжуд бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати қўшимча бир ойга узайтирилиши мумкин.
Дастлабки қарор божхона органи раҳбари (ўринбосари) томонидан қабул қилинади. Шундан сўнг аризачи божхона йиғимини тўлайди ва қарорнинг электрон ёки қоғоз шаклини олади.
Мавзуга оид
11:44 / 04.12.2025
Ўзбекистондан Данияга илк бор озиқ-овқат ва қуруқ мева экспорт қилинди
11:43 / 01.12.2025
Ўзбекистон энг кўп Хитой ва Россиядан маҳсулот импорт қилмоқда
11:26 / 29.11.2025
Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқи амал қиладиган халқаро IT-марказ ташкил этилди
12:45 / 26.11.2025