Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди
Stratus ўзининг ноёб аломати – беморлардаги бўғиқ овоз билан танилди.
Буюк Британияда Covid-19 инфекциясининг янги штамми тарқалмоқда, деб хабар берди The Independent. Бошқа штаммлардан фарқли ўлароқ, Stratus ўзининг ноёб аломати – беморлардаги бўғиқ овоз билан танилган.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотларига кўра, Stratus иккита варианти мавжуд: XFG ва XFG.3. Улар ҳозир Англияда Covid-19 ҳолатларининг тахминан 30 фоизини ташкил қилади.
«Вирусларнинг вақт ўтиши билан мутацияга учраши ва ўзгариши табиий ҳол», деди доктор Алекс Аллен, UKHSA эпидемиологи.
Кўпгина экспертлар унинг ўта юқумли экани ҳақида огоҳлантирган бўлса-да, доктор Аллен шундай деди: «Ҳозир мавжуд маълумотларга асосланиб, XFG ва XFG.3 вариантлари олдингилардан кўра оғирроқ касалликларга олиб келиши ёки ҳозир қўлланаётган вакциналар уларга қарши самарасиз бўлиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ».
Баъзи экспертлар Stratus иммунитетни енгиб ўтиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
«Бошқа вариантлардан фарқли ўлароқ, Stratus оқсил-тиканида маълум мутациялар мавжуд бўлиб, улар олдинги инфекциялар ёки эмлашлар натижасида ҳосил бўлган антитаналардан қочишга ёрдам беради», деди доктор Кайвон Хон.
«Stratus синдромининг энг кўзга кўринган белгиларидан бири бу хириллаш бўлиб, у гапирганда хириллаган ёки нафас олганда чийиллаган овоз чиқишидан иборат», деди доктор Хон ва Stratus белгилари одатда енгил ва ўртача даражада бўлишини қўшимча қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 22 июн ҳолатига кўра, Stratus дунё бўйлаб Covid билан касалланганларнинг 22,7 фоизида аниқланган.
ЖССТ Stratus «кузатув остидаги вариант» деб таснифлади, аммо ҳозирги далиллар унинг глобал соғлиқ учун хавфи паст эканини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026