Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради
Мамлакат элчихонаси (қароргоҳи Стокҳолм шаҳрида жойлашган) кўмагида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси делегациясининг Данияга хизмат сафари ташкил қилинди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон делегацияси аъзолари сафар давомида Дания Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат кенгаши, Дания таъсир фонди (IFU) мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди. Музокараларда ветеринария, чорвачилик, сертификация ва кадрлар тайёрлаш соҳасида кооперация, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тажриба алмашиш каби йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди.
Шунингдек, UNIBIO компаниясининг Инновация маркази ва Viking Genetics корхонасининг ишлаб чиқариш базасида бўлиб, мазкур ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишилди.
UNIBIO компанияси бош менежери билан кечган мулоқот чоғида мамлакатда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқариш лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Viking Genetics компаниясининг ветеринария бўйича раҳбари мулоқот чоғида наслчилик соҳасида тажриба алмашиниш, селекция марказини ташкил этиш ва чорвадор-фермерлар малакасини ошириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Бундан ташқари, Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети талабалари учун Viking Genetics лабораторияларида қисқа муддатли ўқув-амалий машғулотларини ташкил этишга аҳдлашилди.
Мавзуга оид

07:11 / 04.08.2025
Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

19:47 / 27.07.2025
Даниялик миллиардерлар Путинга хизмат қилишда айбланди

11:21 / 09.07.2025
Дания бош вазири: ЕИ 5 йил ичида қайта қуролланиши керак

23:15 / 01.07.2025