Жаҳон | 16:46 / 05.07.2025
5034
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ҳукумати аҳолига 110 доллардан тарқатади

Тадбир ички талабни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида амалга оширилмоқда ва тахминан 50 млн одамни қамраб олади.

Фото: YONHAP

Корея Республикаси ҳукумати ички талабни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида мамлакатнинг барча фуқароларига 150 минг вон (110 доллар) тўлашга қарор қилди. Бу ҳақда Korea Herald хабар берди.

«Истеъмолчи сертификати»ни 21 июлдан 12 сентябргача олиш мумкин. Купонлар 30 ноябргача амал қилади. 18 июн ҳолатига кўра Корея Республикасида истиқомат қилган барча фуқаролар (тахминан 50 млн киши) тўловни олиши мумкин.

Тўловлар миқдори олувчининг ижтимоий ҳолатига қараб ўзгаради. Кам таъминланган фуқаролар ва тўлиқ бўлмаган оилалар киши бошига 300 минг вон (220 доллар) олади. Махсус дастур бўйича давлат ижтимоий нафақаларини олувчи шахслар 400 минг вон (293 доллар) олади. Қишлоқ жойлари аҳолиси қўшимча 30 минг вон (22 доллар), махсус мақомга эга 84 та муниципалитет резидентлари эса қўшимча 50 минг вон (36 доллар) олади.

Телеканал таъкидлаганидек, тўловлар абитуриентларнинг кредит ва дебет карталари, белгиланган миқдорга эга дебет карталари ёки совға сертификатлари кўринишида амалга оширилиши мумкин. Бироқ, маблағларни фақат яшаш ҳудудида сарфлаш мумкин.

Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, хорижликлар ҳеч қандай тўлов олмайди, бироқ, доимий «прописка»га эга бўлган шахслар, Корея Республикаси фуқароларининг турмуш ўртоғи ёки қочқинлар бундан мустасно.

22 сентябрдан 31 октябргача 100 минг вон миқдорида тўловларнинг иккинчи босқичи ҳам режалаштирилган бўлиб, ундан фуқароларнинг 90 фоизи фойдаланиши мумкин бўлади – бундан энг юқори даромадга эга бўлган 10 фоиз аҳоли мустасно.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид