Ўзбекистон | 11:37 / 05.07.2025
2196
1 дақиқада ўқилади

Сотилмаган муниципал объектлар ижарага берилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Хусусан, давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом савдоларда сотилмаган муниципал кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш тартибини белгилайдиган янги бўлим билан тўлдирилди.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган (Нукус, вилоят ва туман марказлари, шунингдек Тошкент туманлари объектларидан ташқари) ҳудуди 10 минг м² дан ошмаган, баҳоланган қиймати БҲМнинг 5 минг баравари миқдоридан ошмаган муниципал кўчмас мулк объектлари 6 ой давомида сотилмаганда тадбиркорлик субъектларига тўғридан тўғри ижарага берилади.

Бунда ижара муддати 10 йилни, ижара тўлови ставкаси эса энг кам миқдорни ташкил этади. Ўз навбатида тадбиркорлик субъекти 2 йил давомида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириши ва янги иш ўринларини яратиши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид