Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалди
Ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади.
Фото: Nicolas Axelrod / Bloomberg
Таиланд ҳукумати пушти темиратки эпидемияси юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Гап айниқса, ёмғирлар мавсумида фаол тарқаладиган тери касаллиги ҳақида кетмоқда.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш департаменти расмий тавсия эълон қилиб, туристларни ўз териси ҳолатини яхшилаб кузатишга чақирди.
Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади, ундан кейин кичикроқ овал ёки юмалоқ тошмалари пайдо бўлади. Улар пушти, лососсимон ёки оч жигарранг рангга эга бўлиши мумкин.
Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, пушти темиратки ҳомиладор аёллар учун хавфли ҳисобланади, чунки у бола тушишига олиб келиши мумкин. Теридаги доғлардан ташқари айрим беморларда бош оғриғи, иситма, мушак ва бўғинларда оғриқ кузатилади.
«Агар соғлиғингиз ёмонлашса, тана ҳарорати кўтарилса, йўтал, бурун оқиши, томоқ оғриғи, тошма, бош оғриғи ёки ич кетиши каби белгилар пайдо бўлса — айниқса, курорт мамлакатлардан қайтгач, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
09:52 / 14.11.2025
Таиландда «жаҳон даражасидаги рус ҳакери» қўлга олинди
15:12 / 26.10.2025
Трамп Осиё бўйлаб турнесини бошлади ва Малайзияга келди
12:00 / 16.09.2025