Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Голос» ҳаракати ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
Сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича «Голос» ҳаракати ҳамраиси Григорий Мелконянцга ҳукм муносабати билан ўз фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.
«Голос» сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Бутунроссия жамоат ҳаракати ўз фаолиятини тўхтатди. Тегишли баёнот унинг раҳбарияти томонидан 8 июл, сешанба куни эълон қилинди.
Фото: Kristina Kormilitsyna/IMAGO
«Мамлакатимизда самарали институтлар ва адолатли сайловлар ўтказилишини таъминлаш учун кўп йиллар давомида вақт ва кучини сарфлаган барчага раҳмат», — дейилади ҳужжатда. «Голос» ҳеч қачон ўз мақсадини у ёки бу сиёсий кучнинг ғалабаси сифатида кўрмаган, чунки сайловни кузатиш сиёсий фаолият эмас, балки Россиянинг конституциявий тузумини ва фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулидир».
Таъкидланишича, фаолиятни тўхтатиш қарори «Голос» ҳамраиси Григорий Мелконянцга жиноий иш бўйича Москванинг Басманний суди томонидан май ойида чиқарилган ҳукм муносабати билан қабул қилинган. У Россияда «номақбул» нодавлат ташкилот фаолиятини ташкил этишда айбланиб беш йилга қамалди.
«Ушбу суд қарори бошқа танлов қолдирмайди, чунки у нафақат «Голос»нинг барча иштирокчиларига, балки маслаҳат ва юридик ёрдам сўраган одамларнинг ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши билан таҳдид солади», — дея тушунтирди ҳаракат. «Бизнинг дўстимиз ва ҳамкасбимиз Григорий Мелконянцнинг ҳибсга олинишидан фақат битта мақсад бор эди – «Голос»нинг овозини ўчириш», — дея ишонч билдирди баёнот муаллифлари.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025