Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди
ЙТҲ вояга етмаган бола йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида содир бўлган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Шайхонтоҳур туманида пиёда иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 8 июл куни соат 13:30 ларда Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза кўчасида ҳайдовчи Ф.Х. Tico русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтаётган 2022 йилда туғилган пиёда А.Ш.ни уриб юборган.
Жабрланувчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025