Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5,2 мингта маҳаллада ўтган 6 ойда бирорта жиноят содир бўлмади
Президент Шавкат Мирзиёев 8 июл куни маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Ўтган олти ойда ҳар бир вилоят, туман ва маҳалла бўйича манзилли “йўл хариталари” асосида ижтимоий профилактиканинг самарали тизими йўлга қўйилди, жамоат жойларини рақамлаштириш қамрови оширилди, ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари томонидан илмий-амалий ўрганишлар ўтказилди.

Алоҳида эътибор вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар ва оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятчиликни жиловлашга қаратилди. Бунинг натижасида 5 200 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят бўлмади.

Лекин бу борада криминоген вазияти оғир маҳаллалар ҳали ҳам бор. Профилактика инспекторлари, тезкор-қидирув, патрул-пост ва қўриқлаш хизмати фаолиятини кучайтириб, аҳоли хавфсизлигини жойларда таъминлаш шартлиги қайд этилди. Бутун тизимни пастга тушириб, ҳар бир маҳаллани “жиноятчиликдан холи ҳудуд”га айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ҳолатлари кўп учраб турибди. Бунга қарши курашилаётган, зарарли воситалар ва лабораториялар йўқ қилинаётган бўлса-да, муаммо тўла бартараф бўлмаган. Шу боис видеокузатув камералари ва сунъий интеллектни қўллаб, гиёҳвандлик моддалари тарқалишини аниқлаш, манбасини таг-томири билан йўқ қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
08:58 / 09.04.2026