Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистонда "ҳалол" озиқ-овқат саноатини ривожлантиради
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг CB Synergy компанияси бош директори Шахзели бин Шахзулкариб ва Perak Halal Corporation компанияси бошқарув директори Абдул Азиз Абдул Раҳим билан учрашди.
Мулоқот давомида Қашқадарё вилоятида "ҳалол" озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Малайзия томони мамлакатда "ҳалол" стандартлари асосида гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида CB Synergy, Perak Halal Corporation Sdn Bhd ва PK-Agro Industrial Products Sdn Bhd. компаниялари иштирокида консорциум тузиш бўйича келишув ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Perak Halal Corporation компанияси томонидан ташкил этилаётган мазкур қўшма корхона Қашқадарё вилоятида кенг қамровли "ҳалол" саноатини ривожлантириш, махсус тренинглар ташкил этиш орқали соҳада билим ва технологияларни ўргатиш, Ўзбекистонни минтақавий "ҳалол" марказига айлантириш ва унга сармоя киритишга тайёрлигини билдирди.
Абдул Азиз Абдул Раҳим консорциум Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда давлат-хусусий шерикчилик асосида вилоятда "ҳалол" саноатини ривожлантириш ва экотизимини яратиш бўйича келишув имзолашини маълум қилди.
Хориж томони Ўзбекистон ва Малайзия Ҳукуматлари ўртасида "ҳалол" соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланганига юқори баҳо бериб, Малайзия Ислом тараққиёти департаментининг "Ҳалол" сертификатларини Ўзбекистоннинг ўзида берилишини ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшиш ниятини билдирди.
Учрашув якунида Малайзия компаниялари вакилларининг мамлакатга миссиясини ташкил этишга келишилди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026