Жаҳон | 21:08 / 09.07.2025
3521
1 дақиқада ўқилади

Мерц Украинадаги урушни тугатиш учун дипломатик воситалар тугаганини айтди

Шунингдек, у Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди.

Фото: AP

Германия канцлери Фридрих Мерц Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилишнинг тинч йўллари йўқ, деб ҳисоблайди. «Дипломатик воситалар тугади», деди у Бундестагда бюджет муҳокамаси чоғида.

Мерц Россиянинг Украинага сўнгги, тунги, рекорд даражадаги ҳужумини танқид қилди ва Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди.

Июн ойи ўрталарида Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинага қўшимча 1,9 миллиард евро ажратилиши режалари ҳақида маълум қилди. Маблағлар узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилади.

Умуман олганда, Германия Украинага 9 миллиард евро ҳарбий ёрдам беради. Июл ойи бошида Мерц Украина Қуролли кучларини Москвагача етиб боришга қодир Taurus ракеталари билан таъминлаш имконияти сақланиб қолаётганини айтди. Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, ракеталарга хизмат кўрсатувчи ҳарбийлар тайёргарликдан ўтиши керак бўлади ва бу камида олти ой давом этади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид