Жаҳон | 22:19 / 10.07.2025
3152
1 дақиқада ўқилади

Франция ва Британия ядровий тийиб туриш тўғрисидаги битимни имзолади

Ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқи учун фавқулодда таҳдид юзага келса, Лондон ва Париж биргаликда ядро қуролини қўллайди.

Фото: AP

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануэл Макрон ҳар икки мамлакатнинг ядровий тийиб туриш воситалари мустақил экани, аммо бир-бири билан мувофиқлаштирилиши мумкинлиги тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Стармер қўшма матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

«Бугун эрталаб биз биринчи марта ядровий тийиб туриш бўйича мустақил кучларимизни мувофиқлаштирувчи декларацияни имзоладик», — деди Британия бош вазири. Ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқи учун фавқулодда таҳдид юзага келса, Лондон ва Париж биргаликда ядро қуролини қўллайди.

Буюк Британия ҳукумати куни кеча расмий сайтида битим имзоланиши кутилаётганини эълон қилганди. Пресс-релизда таъкидланишича, икки мамлакат ўртасида ядровий тадқиқот соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлашади, бу эса ядровий қуролларни тарқатмасликнинг халқаро режимини биргаликда қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид