Жаҳон | 07:41 / 14.07.2025
1948
2 дақиқада ўқилади

Россияда Army SOS фонди «номақбул ташкилот» деб тан олинди

Army SOS — 2014 йилдан бери Украина Қуролли кучларига ёрдам бериш учун маблағ йиғиш билан шуғулланадиган Украина жамоат ташаббуси. Россия Адлия вазирлиги уни «номақбул» ташкилотлар реестрига киритди.

Фото: Андрей Любимов / РБК

Россия Адлия вазирлиги Украинанинг Army SOS хайрия фондини «номақбул» ташкилотлар реестрига киритди. Тегишли ёзув идора сайтида 11 июл куни пайдо бўлди, қарор қабул қилинган сана – 23 июн.

Army SOS — Украинанинг жамоат ташаббуси бўлиб, у 2014 йилдан бери Украина Қуролли кучларига ёрдам бериш учун маблағ тўплайди. Ташкилот 2014 йил 26 августда рўйхатдан ўтган ва унинг директори Ярослав Тропинов. Жамғарма Украина армияси учун юқори технологияли ускуналар, жумладан, ҳаво ва радио разведка тизимлари, шунингдек, бошқарув ва ўт очиш тизимларини етказиб беришга ихтисослашган.

«Номақбул» ташкилотлар реестрига Германияда рўйхатдан ўтган Европа чидамлилик ташаббуси маркази (ERIC) ҳам кирди. Марказ 2022 йилда Россиядан Германияга кўчиб кетган Гейнрих Бёлл жамғармасининг Киевдаги ваколатхонаси собиқ директори, сиёсатшунос Сергей Сумленний томонидан ташкил этилган.

ERIC миссияси мақсади «Европада демократияни мустаҳкамлаш ва Европа давлатлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш» деб таъкидланган. 2023 йилда ERIC Украина Қуролли кучлари учун учувчисиз учоқлар, электр станциялари ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш учун бир нечта хайрия кампанияларини уюштириб, Украина тинч аҳолиси ва ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш учун 300 000 евродан ортиқ пул тўплади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид