Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
"Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш ваколати берилган.
Қуйидагилар:
- табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш қоидалари;
- электр энергия ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш қоидалари;
- ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш қоидалари тасдиқланади.
Белгиланишича:
- ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш хизмати муқобил тарзда амалга оширилади;
- метрология соҳасида барча хизматларни марказлашган маълумотлар базасини шакллантириш ва унинг очиқлигини таъминлаш, шунингдек қиёслаш баённомалари ва хулосаларини тўлиқ электрон шаклда амалга ошириш мақсадида ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Белгилаб қўйилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳисоблагичларни қиёслаш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли тартибда аккредитациядан ўтган метрология хизматларини молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш фаолиятини масофавий тарзда мониторинг қилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025