Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Financial Times Доналд Трамп Зеленский билан мулоқотда Украинани Москва ва Петербургга зарбалар беришга чақиргани ҳақида ёзди. АҚШ президенти эса журналистларнинг бу борадаги саволига жавоб қайтарди.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Украина президенти Володимир Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди, деб хабар беради Reuters.
«Йўқ, у [Зеленский] Москвага ҳужум қилмаслиги керак», — деди Трамп журналистларнинг Украина Москвага зарбалар йўллаши керакми деган саволларига жавобан.
АҚШ президенти бундай баёнотни Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб, Трамп июл бошларида Зеленский билан суҳбатда Украинани Москва ва Петербургга ҳужум қилишга чақиргани ҳақида ёзганидан кейин билдириб ўтди.
Ушбу мақоладан кейин Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт «Financial Times ўлиб бораётгани сабаб, эътибор тортиш мақсадида контекстдан сўзларни юлиб олиши билан танилганини» маълум қилди.
Трамп ва Зеленский 4 июлда бўлиб ўтган суҳбатда Украина Қуролли кучларининг Москвага зарбаларини муҳокама қилгани тўғрисида The Washington Post газетаси ҳам ёзган эди.
Мавзуга оид
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
11:27 / 17.04.2026
Трамп ва Исроил: яқинлик сири не?
23:17 / 15.04.2026
Пентагон Кубага қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади – ОАВ
19:52 / 15.04.2026