Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ҳолатларда хавфли пиротехникадан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистонда айрим ҳолларда хавфли турдаги пиротехника буюмларидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Бу бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан айрим пиротехника буюмларини, хусусан, хавфли ҳудуди кичик бўлган Бенгал майоқчалари, дастурхонни ва тортларни безашда ишлатиладиган турли эффектлар берувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратиш, ишлаб чиқариш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, реализация қилиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга оид амалдаги тартиб сақлаб қолинмоқда.
Қолган хавфли турдаги пиротехника буюмларини эса фақатгина техник ва махсус мақсадларда яратиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат бериш кўзда тутиляпти.
Қонун лойиҳаси пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида назоратни кучайтириш ва таъсир чораларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда махсус мослаштирилмаган шароитларда, номаълум, сифатсиз компонентлардан ишлаб чиқарилган ва сертификатланмаган, республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган пиротехника буюмларидан аҳолининг жабрланиши ва зарар кўриши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026