Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Мудофаа вазирлиги Украинага Patriot юборилганини тасдиқлай олмади
Германия Мудофаа вазирлиги вакили Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг таркибий қисмлари ҳозирда Германиядан Украинага йўл олаётгани ёки йўқлигини «билмаслигини» айтди. Берлин ва унинг ҳамкорлари душанба куни бундай етказиб беришни тезлаштиришни муҳокама қилади.
Германия Мудофаа вазирлиги вакили Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг таркибий қисмлари Германиядан Украинага жўнатилгани ёки йўқлигини «билмаслигини» айтди. 16 июл, чоршанба куни Reuters агентлиги унинг сўзларидан иқтибос келтирди: "Мен ҳозирда бирор нарса йўлда эканини тасдиқлай олмайман".
Шу билан бирга, Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг хабар беришича, 21 июл куни Украина мудофааси бўйича (Рамштайн формати деб аталадиган) алоқа гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади, унда Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган Patriot ҳаво мудофаа тизимларини Украинага етказиб беришни тезлаштириш вариантлари муҳокама қилинади.
АҚШ президенти Доналд Трамп 15 июл куни Германиядан Украинага Patriot учун ракеталарни етказиб бериш аллақачон бошланганини айтди. «Улар Германиядан боради, кейин Германия уларни алмаштиради. Ва барча ҳолатларда Қўшма Штатлар тўлиқ тўлов олади», — деди Оқ уй раҳбари.
Германия ҳукумати АҚШ билан Украина учун иккита Patriot ҳаво мудофаа тизимини сотиб олишга келишиб олди. Камида яна битта, ва эҳтимол кўпроқ тизим бошқа Европа давлатлари томонидан молиялаштирилади, деди Германия ҳукумати расмий вакили Штефан Корнелиус 14 июл куни. У тизимлар «имкон қадар қисқа вақт ичида» Украинага ўтказилишини таъкидлади, бироқ вақт оралиғини аниқлаштирмади.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
10:25 / 09.06.2026