Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди
Нафақа миқдори БҲМ 6 бараварини (2 млн 250 минг сўм) ташкил этади.
Ҳукумат қарори билан «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом қамоқдан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш E-probatsiya ахборот тизими орқали амалга оширилади. Нафақа миқдори БҲМ 6 бараварини (2 млн 250 минг сўм) ташкил этади.
Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимлари (ваколатли орган) га шахсан мурожаат қилади.
Ваколатли орган 1 иш кунида ариза берувчини нафақа тайинлангани ва нафақани олиш учун мурожаат қилиниши лозим бўлган тижорат банки тўғрисида хабардор қилади.
Нафақа олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:06 / 19.11.2025
Ногиронлиги бор шахслар камбағаллар реестридан чиқарилади ва тўлиқ давлат томонидан қўллаб-қувватланади – президент
18:22 / 10.11.2025
Франция собиқ президенти Саркози қамоқдан озод этилади
23:00 / 08.11.2025
Вашингтонда ноёб саммит ва дорихоналарда арзончилик ваъдаси — ҳафта дайжести
11:11 / 03.11.2025