Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгресс ёрдам ва ОАВ учун 9 млрд долларни қисқартиришни маъқуллади
Гап чет эл ёрдами ва оммавий ахборот воситалари учун миллиардлаб доллар ҳақида кетмоқда. Конгресс бу маблағларни илгари маъқуллаган эди — энди у молиялаштиришни бекор қилувчи қонун қабул қилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Конгрессида навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Республикачилар назоратидаги Вакиллар палатаси 18 июл, жума куни ҳукуматнинг чет эл ёрдами ва жамоат телерадиокомпаниялари учун федерал молиялаштириш учун тасдиқланган харажатларини миллиардлаб долларга қисқартирувчи қонунни қабул қилди. Қисқартиришлар Трамп ташаббуси билан бошланган.
Вакиллар палатасида 216 конгрессмен қонунни ёқлаб, 213 нафари қарши овоз берди. Ушбу ҳужжат Сенатда аллақачон қабул қилинган эди. Энди Трамп қонун лойиҳасини имзолаши кифоя.
Қонун 9 миллиард долларга яқин қисқартиришни ўз ичига олади, шу жумладан Жамоат телерадиокомпанияси корпорацияси (CPB) учун аллақачон ваъда қилинган 1,1 миллиард долларга ҳам тегишли.
CPB давлат маблағларини National Public Radio (NPR) ва Public Broadcasting Service (PBS) ҳамда уларнинг филиалларига тарқатиш учун жавобгардир. CPB маълумотларига кўра, у Қўшма Штатлардаги 1500 дан ортиқ маҳаллий жамоат телерадиостанцияларини қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026