Ўзбекистон | 11:02 / 19.07.2025
3259
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Видеодан кадр

18 июл куни соат 21:30 да  Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Нуробод 2-тор кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин 22:13 да қуршаб олинди, соат 22:33 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид