Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган яхта ағдарилиб кетди
30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Vietnam News Agency / EPA / Scanpix / LETA
Ветнамда сайёҳлик яхтаси ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Associated Press. VNExpress маълумотига кўра, 34 киши ҳалок бўлган.
Яхта Ветнам шимолидаги Жанубий Хитой денгизининг Ҳалонг кўрфазида экскурсия пайтида ағдарилиб кетган. Бортда 48 нафар йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси Ветнам фуқаролари.
Йўловчиларнинг аксарияти сайёҳлар бўлган, деб ёзади VNExpress. Қайиқ бортидагиларнинг 20 дан ортиғи болалар эди.
Ҳодисага тўсатдан момақалдироқ ва кучли шамол сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари, жумладан, саккиз нафар бола ҳалокат жойига яқин жойда топилган. Яна 11 киши қутқариб қолинган. Қолганлари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
07:16 / 29.11.2025
Хитой Ветнам чегарасида Walker S2 одамсимон роботларини жойлаштирмоқда
18:24 / 23.11.2025
Ветнамда сув тошқинлари оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди
11:09 / 11.11.2025
Хитой ва Ветнам — асосий манба: 3,2 млн телефон импорт қилинди
15:29 / 08.11.2025